Тожикистонда Ўзбекистон фуқароси 6 йилга қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти маркази Хўжанд шаҳар суди чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик ва ўғриликда айбланган Ўзбекистон фуқаросини олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Сурхондарё вилоятидан бўлган 18 яшар Абдуллажон Нормуҳамедов жорий йил бошида Зафаробод туманидан Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ўтгани ва Хўжанд шаҳрида ноқонуний яшагани тергов ҳужжатларида қайд қилинган.

Нормуҳамедов хусусий уйлардан бирига ўғриликка тушганликда ҳам айбланган.

2000 йилдан бери Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза тартиби жорий қилинган.

12 йил давомида ўнлаб фуқаро қўшни давлат фойдасига жосусликда айбланиб озодликдан маҳрум қилинган.