Ўзбек депутатлари қўғирчоқлар масаласини кўтаришди

Ўзбекистон Олий мажлиси қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш партияси” қўғирчоқлар хавфсизлиги масаласига бағишланган анжуман ташкил қилди.

Тошкентдаги Миллий матбуот марказида ўтган тадбир “Хавфсиз қўғирчоқлар-ëшлар тарбиясида муҳим омил” мавзусида бўлди.

Тадбирда сўз олган депутатлар Ўзбекистонда “Қўғирчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги” қонун қабул қилиниши лозим деган фикрни таъкидлашди.

Депутатлар назарида ғарб давлатларида ишлаб чиқарилган қўғирчоқлари ўзбек болаларига салбий руҳий таъсир кўрсатади.

Бундай қўғирчоқ ўйнаган болалар “зўравонликка мойил бўлиши” ҳақида “Миллий тикланиш партияси” фаоллари ташвиш билдиришди.