Германия мудофаа вазири президент Каримов билан учрашмади

ГФР мудофаа вазири Т.Майзер.

Расмий ташриф билан Тошкентда бўлган Германия Федератив Республикаси мудофаа вазири Томас де Майзер Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашмасдан кетди.

Немис расмийсининг президент Каримов билан учрашиши кутилаётган эди.

Ушрашув бўлмагани ҳақида Озодликка маълум қилган Германия Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Норберт Раанга кўра Томас де Майзер Ўзбекистонда Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари билан учрашган холос.

- Мудофаа вазиримиз кеча дастлаб Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобил Бердиев билан учрашди. Ундан кейин эса ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди. Икки томонлама ҳамкорликка доир мулоқот чоғида Томас де Майзер Афғонистондаги ҳарбий операцияларимиз учун Ўзбекистон ҳукумати Термез ҳаво базасини тақдим этиш билан кўмаклашаётгани учун миннатдорчилик билдирди, дейди Норберт Раан.

Германия мудофаа вазири Томас де Майзер бугун Тошкентдан Покистонга жўнаб кетди.