Камчаткада Ўзбекистон фуқароси маҳкама тортилади

Россия Тергов қўмитасининг Камчатка ўлкаси бўйича бошқармаси терговчилари зўрлашда айбланаëтган Ўзбекистон фуқароси ишини судга оширдилар.

30 яшар ўзбекистонлик Россия Жиноят Кодексининг зўрлаш¸ қасддан саломатликка зиëн етказиш ва ўғирлик каби моддалари бўйича айбланмоқда.

Тергов идорасига кўра¸ Ўзбекистон фуқароси 2011 йилнинг 5 май тунида
Петропавловск-Камчатск шаҳридаги барлардан бирида иккита маҳаллий аëл билан танишган ва сўнгра улар билан қизлардан бирининг танишиникига борган.

Терговчилар иддаосича¸ бу ерда Ўзбекистон фуқароси хонадон эгасини калтаклаган¸ аëлларнинг ҳаммасини зўрлаган. Бундан ташқари у уй эгаси мобил телефонини ҳам ўғирлаган.

Россия терговчилари Ўзбекистон фуқароси айбини тасдиқловчи етарли далил тўплангани ва эндиликда жиноятчи тақдирини суд ҳал қилишини айтмоқда.