Ўзбекистонда 21 март иш куни деб эълон қилинди

Президент қарори билан Ўзбекистонда дам олиш кунлари 21 март чоршанба кунидан 22 март пайшанба кунига, 25 март якшанба кунидан 23 март жума кунига кўчирилди.

Аҳолининг қулай дам олиши ва иш вақтидан унумли фойдаланиш учун шароит яратиш мақсадида қабул қилинган қарорни президент Каримов 19 март куни имзолади.

Шу тариқа 21 март — Наврўз байрами куни бу йил Ўзбекистонда иш куни бўлади.

Аммо, бунинг эвазига ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет — 22 мартдан 24 мартгача дам олади.