Иркутск яқинида бир ўзбекистонлик отиб кетилди

Россия Федерацияси Тергов Қўмитасининг Иркутск вилояти бошқармаси Иркутск шаҳри яқинида жойлашган "Солнечный-2" коттеж посёлкасида Ўзбекистон фуқароси ўлдирилгани бўйича жиноий иш қўзғатди.

Бошқарма матбуот хизматига асосланиб Интерфакс-Сибир агентлигининг хабар қилишича, қотил душанба куни эрталаб Ўзбекистон фуқаросига икки марта ўқ узиб воқеа жойидан ғойиб бўлган.

Қотил марҳумга тегишли бўлган катта миқдордаги пулга тегмаган.

Маълумотларга кўра, марҳум коттежлардан бирида қоровул бўлиб ишлаган.