Ўзбекистонда электр энергияси нархи ошади

Ўзбекистон Молия вазирлиги электр энергиясига янги тарифларни тасдиқлади.

Янги реестр тарифига мувофиқ 1 апрелдан бошлаб аҳоли бир киловатт соат электр энергияси учун 91,1 сўм ўрнига 97,5 сўм тўлайди.

Газ ўрнига электр плиталари билан жихозланган хонадон эгалари бир киловатт соат электр энергияси учун 45,55 сўм ўрнига 48,75 сўм тўлайди.

Айни пайтда, 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда совуқ ва иссиқ сув нарихлари ҳам 15,5 фоизга ошади.

"Тошиссиқликэнерго" ташкилотига кўра, эндиликда иситиш тизими учун бир квадрат метрга белгиланган нарх 535,95 сўм, иссиқ сувнинг бир кубметрига 1717,47 сўм қилиб белгиланди.

Коммунал хизматнинг ушбу турлари учун нарх охирги марта ўтган йилнинг октябрида 16 фоизга оширилган эди.