Маршал маркази вакили Ўзбекистон расмийлари билан учрашди

Generic -- George Marshall Center logo

Хавфсизлик тадқиқотлари бўйича Европадаги Жорж Маршал маркази директор ўринбосари Жеймс Макдугал 26 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда Маршал марказининг ўқув курслари доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари, ҳамда икки томонни қизиқтирган долзарб масалалар борасида фикр алмашилган.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этган.