Ўзбекистонда газ нархи 14 фоизга оширилади

Ўзбекистон Молия вазирлиги тасдиқлаган янги нархлар рўйхатига кўра, 1 апрелдан бошлаб ҳособлагич ўрнатилган хонадон эгалари бир куб метр газ учун 94,5 сўм ўрнига 107 сўм 70 тийин пул тўлайди.

Ҳисоблагич бўлмаган хонадонлар битта овқат пишириш учун сарфланадиган 10 куб метр газ учун 1633,9 сўм ўрнига 1862,65 сўм тўлайди.

2012 йил 1 апрелгача ишлатилган газ ҳақини 10 апрелгача эски нархда тўлаши мумкин.

Ўзбекистонда газ нархи охирги марта ўтган йил октябр ойида оширилган эди.

Айни пайтда, 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда электр нархи 7,5 фоизга, совуқ ва иссиқ сув нарихлари 15,5 фоизга оширилади.