Ўзбекистонда оилавий бизнес уч йилга текширувдан озод этилди

Ўзбек депутатлари томонидан маъқулланган "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги қонунга кўра, янги ташкил қилинган оилавий корхоналар уч йил муддатга текширувлардан озод қилинади.

Бу имтиёз корхонанинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ текширувларга таалуқли.

Лекин бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ текширишлар бундан мустасно.

Қонунга кўра, мамлакатда фаолият юритаётган оилавий корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта амалга оширилади.