Жанубий Корея ўзбек қочқинини депортация қилди

Жанубий Кореядан сиёсий бошпана олиш учун ҳужжат топширган ўзбекистонлик диндор мамлакатдан депортация қилинди.

Еurasianet сайти ўзбек қочқинининг адвокати Чен Чул Кимга таянган ҳолда тарқатган хабарга кўра, ўзбекистонлик диндорнинг сиёсий бошпана сўраб қилган мурожаати 21 март куни рад қилинган ва ўша куни у депортация қилинган.

Advocates for Public Interest Law адвокатлик фирмаси ходими Чен Чул Ким ўзбекистонлик фуқаронинг шахсини очиқламаган.

Ўзбек қочқини Инчхон аэропортида Ўзбекистон махсус хизмати ходимларига топширилган.

Ҳозирда диндорнинг рафиқаси ва икки қизи Сеулда қолган.