Санкт-Петербургда икки ўзбек зўрлашда айбланмоқда

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаролари бўлган Отахон Ғаффаров ва Тоҳир Суюнов РФ ЖКнинг "зўрлаш" ва "ўғирлик" моддалари бўйича айбланиб, ҳибсга олинди.

Санкт-Петербург Тергов қўмитасининг 29 март куни тарқатган маълумотига кўра, иккаласи ҳам 37 ёшда бўлган Ғаффаров билан Суюнов маст ҳолатда 18 ёшли маҳаллий қизни зўрлаган, кейин қизнинг пулларини ўғирлаб, қочиб қолганлар.

Кеча Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг бошқа икки фуқароси 25 ёшли ногирон аёлни зўрлашда айбланиб, маҳкамага тортилгани хабар қилинган эди.