Ucell 3G станциялари сонини кўпайтиришни режаламоқда

Ўзбекистонда иккинчи йирик алоқа оператори ҳисобланган Ucell ширкати ўзининг 3G станциялари сонини эллик фоизга кўпайтиришни режаламоқда.

Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида Ucell ширкатининг хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Шавкат Ҳусаинов Ucell ўзининг барча Интернет хизматларини битта “3G Мах” йўналишида бирлаштирганини айтди.

Ҳусаинов айтганига асосланиб, UzDaily.uz нашрининг хабар қилишича, “3G Мах” тармоғи абонентларни энг юқори Интернет тезлиги билан таъминлайди.

Ucell расмийсига кўра, ҳозирда 7,2 Мб/с бўлган Интернет тезлиги яқин фурсатда 42 Мб/с га етади.

Ўзбекистонда 24 миллиондан ошиқ мобил алоқа абоненти бор. Интернет фойдаланувчилар сони эса, сўнгги маълумотларган кўра, 8 миллиондан ошган. Шулардан 4 миллион киши Интернетдан мобил алоқа орқали фойдаланади.