Тошкент ва Тбилиси ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

Грузия пойтахти Тбилисида 3 апрел куни Ўзбекистон-Грузия ҳукуматалараро қўшма комиссиянинг олтинчи йиғилиши ўтказилди.

Грузия Меҳнат вазирлиги маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистон делегациясига Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири ўринбосари Акмал Камолов етакчилик қилган.

Грузия делегациясига Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири ўринбосари Михаил Жанелидзе бошчилик қилмоқда.

Тўққиз йиллик танаффусдан кейин ўтказилаётган учрашувда савдо-иқтисодий, транспорт, туризм, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнес ҳамда инвестиция соҳаларида ҳамкорликка оид масалалар муҳокама этилмоқда.