Британия Кабинети аъзоси Ўзбекистонга келади

Британиядаги Консерватив партия раисдоши, Кабинет аъзоси баронесса Саида Варси Ўзбекистон-Британия ҳамкорлиги дастури доирасида 7 апрел куни Ўзбекистонга ташриф буюриши режаланган.

Буни хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ташриф ҳақида бошқа маълум тарқатмади.

1971 йилда Йоркширнинг Дюсбери шаҳрида покистонлик мигрант оиласида туғилган Саида Варси Британия Бош вазири Дэвид Камерон ҳукуматида “портфелсиз вазир”.

Касби юрист бўлган Саида Варси 2012 йил бошидан бери Лорд Фелдман билан бирга Консерваторлар партиясига раисдошлик қилмоқда.

Саида Варси Британияда вазир лавозимини эгаллаган биринчи мусулмон аёл.

14-17 март кунлари Британия парламенти юқори палатаси аъзоси, “Британия-Ўзбекистон” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Вивьен Стерн хоним Ўзбекистонга сафар қилган эди.