Тошкентда Hyatt меҳмонхонаси очилади

Келаси йил оҳирида Тошкентда Hyatt меҳмонхонаси очилади.

РИА Новости агентлиги тарқатган маълумотига кўра, Hyatt International, Тошкент ҳокимияти ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кеча 2012-2013 йилларда қиймати 113 млн.долларлик меҳмонхона қурилиши тўғрисидаги битимни имзолашди.

Битимга мувофиқ, томонлар Тошкентнинг марказий қисмида 294 та хонани ўз ичига оладиган юқори тоифали меҳмонхона қурилишини режалаштирган.