Тошкент вилоятида махсус индустриал зона барпо этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ангрен” махсус индустриал зонаси барпо этиш тўғрисидаги фармонни 13 апрел куни имзолади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, ушбу зона хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон раҳбари 2008 йил 2 декабр куни Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий ҳудуд ташкил этиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Президент имзолаган аввалги ва кейинги фармонларда иккала индустриал ҳудудининг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этиши ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкинлиги билдирилган.