“Оқ Тайсон” келаси ҳафта рингга тушади

Бокс бўйича оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони Р.Чагаев.

Бокс бўйича оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев 21 апрел куни Германиянинг Шверин шаҳрида рингга тушади.

Буни Руслан Чагаев бир неча йилдан буён шуғулланиб келаётган Ҳамбургдаги Universum Box-Promotion клуби маълум қилди.

Ҳозирча Чагаевнинг рақиби ким бўлиши маълум қилинмади.

Жорий йил 28 январ куни Ҳамбург шаҳрида ўтказилган саккиз раундлик рейтинг жангида 33 яшар Руслан Чагаев тринидад-ва-тобаголик рақиби Кертсон Менсуэлл устидан ишончли ғалаба қозонган эди.