Тошкент Пхенянни халқаро мажбуриятларга риоя қилишга чақирди

Расмий Тошкент Пхеняннинг баллистик ракета учириш технологияларидан фойдаланган ҳолда коинотга сунъий йўлдош учириш уриниши юзасидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги ёйинлаган хабарда бу уриниш БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2009 йилда қабул қилинган 1874-резолюциясини бузиш бўлиб ҳисобланиши айтилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Шимолий Кореяни ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга риоя қилишга ва Корея ярим оролида танглик кучайишига олиб келиши мумкин бўлган бир томонлама хатти-ҳаракатлардан тийилишга чақирган.

13 апрел куни Пхенян коинотга сунъий йўлдош учирмоқчи бўлган, бироқ бу уриниш муваффақиятсиз якунланганди.