Тошкент позицияси қўллаб-қувватланди

12-17 март кунлари Франциянинг Марсел шаҳрида ўтган Жаҳон сув форумида Ўзбекистоннинг Роғун ГЭСи бўйича позицияси қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг билдиришича, сув форумида Тошкент трансчегаравий дарёлар сувлари миллий табиий заҳира сифатида қабул қилинмасли кераклиги ҳақидаги масалани кўтарган.

Расмий Тошкент минтақада экологик вазият бузилишини иддао қилган ҳолда Тожикистонда Роғун ГЭСи қурилишига қаршилик қилиб келмоқда. Тожикистон томони Роғун ГЭСини қуриш ниятидан қайтмаслигини билдиради.