Ўзбекистон президенти Лукойл раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 19 апрел куни Оқсаройда Россиянинг Лукойл нефт ширкати раҳбари Вагит Алекперовни қабул қилди.

Расмий хабарга кўра, учрашувда Ўзбекистондаги янги углеводоров конларини ўзлаштириш ва Бухорода янги газни қайта ишлаш заводини қуриш масласи муҳокама қилиниди.

“Лукойл” Ўзбекистон иқтисодига энг катта сармоя қилган хусусий ширкатлардан ҳисобланади. Ҳозирда нефт ширкати Ўзбекистонга киритган инвестициялар миқдори 2 миллиард доллардан ошган. “Лукойл” амалга ошираётган учта лойиҳа якунлангунига қадар инветисяицилар умумий миқдори 5 миллиард доллардан ошиши кўзда тутилган.