Россия саккиз ўзбекистонликни Ватанига қайтарди

Москвадаги қурилишлардан бирида ишлаётган ўзбекистонлик мухожирлар, 2012 йил, март.

Воронеж вилояти бўйича суд ижрочилари Федерал хизмати ходимлари РФ ҳудудида бўлиш ҳақидаги қонунни бузганликда айбланган саккиз нафар ўзбекистонлик меҳнат мухожирини мамлакатдан чиқариб юборди.

Vrnnews.ru мустақил ахборот агентлиги хабарига кўра, 19 апрел куни Ўзбекистон фуқаролари махсус машинада Москванинг “Домодедово” аэропортига олиб келиниб, Федерал хавфсизлик хизмати чегарачиларига топширилган.

Ноқонуний мухожирларнинг манзилгача бўлган чиптаси Федерал хизмат ҳисобидан қопланган.

Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний яшаган хорижликларни мамлакатдан чиқариб юбориш вазифаси 2012 йил 1 январдан бошлаб суд ижрочилари Федерал хизмати зиммасига юклатилган.

Агентлик хабарига кўра, жорий йил бошидан бери Воронеж вилоятида 11 нафар мухожир ўз ватанига жўнатилган.