ЕИ делегацияси раҳбари Ўзбекистон расмийлари билан учрашди

Европа Иттифоқи делегациясига раҳбари Н.Жустен.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Норбер Жуспен 19 апрел куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик маълумотига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар, ЕИнинг Марказий Осиё бўйича стратегияси қандай амалга тадбиқ этилаётгани муҳокама қилинган, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилган.

ТИВ маълумотига кўра, ўтган йил Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида савдо ҳажми қарийб 20 фоизга кўпайиб, 2 миллиард 367 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Ҳозир Ўзбекистонда Европа капитали иштирокида 841та корхона фаолият юритмоқда.

Айни пайтда, Ўзбекистонда ЕИнинг 266та етакчи ширкати ваколатхоналари рўйхатга олинган.