Россияда ўзбекистонлик узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Россиянинг Бошқирдистон Республикасида қотиллик, ноқонуний равишда қурол сақлаганлик ва ўғриликда айбланган Ўзбекистон фуқароси қирғизистонлик шериги билан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Озодлик мухбирига кўра, Ўзбекистон фуқароси Олимжон Орифжонов ва Қирғизистон фуқароси Одилжон Толибжонов Россияда квартира ва ташкилот идораларида таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб келган.

2010 йилда Орифжонов қайн отасининг ов милтиғини ўғирлаб уни уни кесиб, қирқма милтиқ тайёрлаган.

2011 йил март ойида 46 яшар Тожикистон фуқаросига 45 минг рубл қарзини беришни хоҳламаган Орифжонов Толибжонов билан тил бириктириб тожик йиғитни катта йўлнинг ёқасида отиб ўлдирган ва 1011 рубл пули ва қўл телефонини олиб кетган.

Суд ҳакамлари 30 яшар Орифжоновни 22 йилга ва 34 яшар Толибжоновни 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.