Uznews.net ҳужумга учради

Uznews.net ахборот сайтига хакерлик ҳужумлари давом этмоқда. Бу ҳақда сайт маъмурияти хабар берди.

Маълумотга кўра, биринчи марта сайтга нисбатан хакерлик ҳужуми 28 феврал куни содир этилган. Шундан сўнг сайт ўз архивини қайта тиклашга ҳамда провайдерни алмаштиришга мажбур бўлган.

20 апрелда бошланган ҳужум эса 2 кун давом этган. Бунинг натижасида сайт яна вақтинча ишдан чиқарилган.