Ўзбекистон иқтисодида яна ўсиш қайд этилди

2012 йилнинг 1 чорагида Ўзбекистон яллпи ички маҳсулоти ҳажми 17,65 трилион сўмни ташкил этгани айтилмоқда.

Бу 2011 йилнинг айни мавсумидаги кўрсаткичга қараганда 7,5% га юқоридир.

Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси хабар тарқатди.

Қўмита ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 106,0%, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – 106,1%, капитал инвестициялар – 104,4%, қурилиш ишлари – 106,6%, юк айланмаси – 104,6%, йўловчи айланмаси – 104,3%, чакана товар айланмаси – 111,0%, пуллик хизмат кўрсатиш – 120,1% ташкил этган. Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2012 йил январь-март ойларида 2% га ошиб, 5,908 миллирад доларга етган.

Экспорт 7,4% га камайиб 3,134 миллиард долларни ташкил этган, импорт эса 15,3% га ўсиб, 2,774 миллиардга етган.

Ташқи савдонинг мусбат сальдоси 360,3 миллион долларни ташкил этган.

Айни вақтда мутахассислар Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодий ўсиш борасида бераётган расмий маълумотларини шубҳа остига олишади.

Уларга кўра, расмий рақамлар ўсишни кўрсатаётган эсада бу оддий халқ турмушида акс этаётгани йўқ.