Учтепада диндорлар ҳибсга олинган

Тошкентдаги Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи пойтахтнинг Учтепа туманида диндорлар оммавий ҳибсга олингани ҳақда хабар қилди.

Ташкилот раҳбари Сурат Икромовга кўра, ўтган ой давомида мазкур туманда олти диндор қамалган.

- Ташкилотимизга Исмоилова Муҳаббат исмли аёл мурожаат қилди. Унинг 30 яшар Беҳзод исмли ўғлини 18 апрел куни фуқаро киймидаги одамлар келиб Учтепа РОВДсига олиб кетишган, лекин ҳибсга олишгани ҳақда унинг яқинларига айтишмаган. Шу пайтгача Беҳзоднинг яқинлари қаердалигини билишмайди, дейди Икромов.

Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи эга бўлган маълумотларга кўра, сўнгги икки ой ичида биргина Учтепа туманида 14 нафар диндор ҳибсга олинган.