Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни нишонланмоқда

9 май - Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланмоқда.

Ўзбекистон президенти фармонига кўра, йилдан-йилга сони камаяётган II жаҳон уруши қатнашчилари 400 минг сўмдан пул мукофоти олишди.

Ўзбекистондаги “Нуроний” жамғармаси ҳам уруш қатнашчиларига совғалар тарқатди.

9 май муносабати билан мамлакат бўйлаб давлат муассасалари тарафидан қатор байрам тадбирлари уюштирилди.

Уруш қатнашчилари республика кенгаши эълон қилган маълумотга кўра¸ 2012 йилда бутун Ўзбекистон бўйлаб 6 700 нафар уруш фахрийси қолган.

Улар орасида жабҳада қон кечганлар сони саноқлидир.