Ўзбекистонда нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш камайди

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш қарийб 25 фоизга камайган. Podrobno.uz сайтининг хабар қилишича, бу давр мобайнида мамлакатда 7 минг 200 тонна нон маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳам камайгани ҳақида маълумотлар бор. Жумладан, 2012 йилнинг биринчи чорагида мамлакатда ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш 25,6 фоизга, маргарин маҳсулотлари ишлаб чиқариш эса қарийб 9 фоизга камайган.

Айни пайтда Ўзбекистонда чой ишлаб чиқариш қарийб 14 фоизга, болалар учун қуруқ сут қоришмалари ишлаб чиқариш эса қарийб 51 фоизга ошгани айтилмоқда.