Ўзбекистон товарлари Қозоғистон ғазнасини тўлдирмоқда

Кейинги тўрт ой давомида Қозоғистон ҳудудига Ўзбекистондан олиб кирилган товарлардан олинган бож солиғи ва солиқлар 10 миллиард тенге ëхуд 68 миллион доллардан ошди.

Бу ҳақда Жанубий Қозоғистон области Божхона назорати департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Департамент матбуот котибига кўра¸ Ўзбекистонга туташ мазкур вилоят божхоначилари Ўзбекистон ҳудудидан келаëтган маҳсулотлар қиммати¸ классификацияси ва структураси юзасидан муттасил кузатув олиб бормоқда ва Жанубий Қозоғистон орқали кираëтган импортдан тушаëтган турли тушумлар Қозоғистон Божхона хизмати давлат ғазнасига топшираëтган умум улушнинг 27 фоиздан кўпроғини ташкил қилмоқда.