Таиландда Ўзбекистон маданият кунлари якунланди

Uzbekistan- Uzbekistan flag

Таиланд пойтахти Бангкокда ўтган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Таиланд ва Ўзбекистон маданий ҳамкорлигини ривожлантириш шартномаси имзоланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, мазкур тадбир Таиланд билан иқтисодий-сиёсий алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилган. Унда Ўзбекистоннинг машҳур рассомлари ва санъаткорлари иштирок этишган.

Маълумотга кўра, яқин кунларда Ўзбекистонда ҳам Таиланд маданият кунлари ўтказилади.