Tethys ўзбек нефти бўйича янги шарномани қўлга киритмоқчи

Tethys Petroleum компанияси Ўзбекистон билан Қашқадарёнинг “Чегара” нефт кони бўйича лойиҳани имзолади.

Reuters маълумотига кўра, Tethys Petroleum шунингдек, Шимолий Устюрт платосида нефт конларини қидириш бўйича ҳам шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Tethys Ўзбекистонда 2003 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади.

Мазкур компания Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ва Тожикистонда нефт ва газ конларини қидириш билан шуғулланади.