Радиоактив маҳсулот Хитойга қайтариб юборилди

Ўзбекистон божгирлари Хитойдан келган катта миқдордаги радиоактив маҳсулотларни ушлаб қолди.

Регнум ахборот агентлигининг Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот тузилмаларига таяниб хабар беришича, Тошкент вилоятининг “Яллама” божхона бекатида юк машиналаридан бирида сув тозалаш учун ишлатиладиган 2200 дона катриж-филтр текширилган ва у радиоактив маҳсулот экани аниқланган. Юкнинг умумий миқдори деярли 8 тоннани ташкил этган.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг ядровий физика институти хулосасига кўра, мазкур филтрларда уран миқдори белгиланган меъёрдан 2328 марта, торий 149 марта, радий 389 марта кўп бўлган.

Радиоактив юк Хитойга қайтариб юборилган.