Каримов НАТО саммитига бормайди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтадиган НАТО саммитида қатнашмайди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати вакилига асосланиб РИА Новости ахборот агентлиги шундай хабар тарқатди.

20-21 май кунлари ўтказиладиган саммитда 60дан давлат раҳбарининг иштирок этиши кутилмоқда.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари шахсан НАТО Бош котибидан саммитида иштирок этиш ҳақидаги таклиф олган¸ аммо улардан қай бирининг олий даражали учрашувда қатнашиши ҳозирча аниқ эмас.

Чикаго саммитида НАТО қўшинлари 2014 йил охирида Афғонистонни тарк этгандан кейин бу мамлакатга кўрсатиладиган халқаро ҳарбий ва молиявий ëрдам масаласи муҳокама этилади.