Ўзбекистондаги туркман элчиси ўзгаради

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 16 йил давомида фаолият юритган 66 ёшли Султон Пирмуҳаммедов элчилик лавозимидан кетишини билдирди.

"Туркистон-пресс" агентлиги маълумотига кўра, бу ҳақда Пирмуҳаммедовнинг ўзи Туркманистон конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда маълум қилган.

Султон Пирмуҳаммедов 1991-1992 йилларда Туркманистон Президенти аппаратида ишлаган. 1995 йилда Туркманистон Маданият вазири лавозимида фаолият кўрсатган. 1996 йил 11 апрелида Ўзбекистонга элчилик вазифасига тайинланган.

Ҳозирда Пирмуҳаммедов ўрнига ким тайинлангани маълум қилинганича йўқ.