Қирғизистон вазири Ўзбекистон ИИВини айблади

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 2010 йил июн воқеаларига алоқадорликда айбланаëтганларни ўз ҳудудида излашга изн бермаëтир¸ дея баëнот берди Қирғизистон Ички ишлар вазири Зарилбек Рисалиев.

Бу баëнот Қирғизистон парламентининг 2010 йили мамлакат жанубида юзага чиққан миллий низо юзасидан бораëтган тергов жараëни муҳокамасига бағишланган бугунги йиғинида янгради.

Депутат Нургази Айдаров 2010 йил июн воқеаларини уюштирганликда айбланаëтган Иномжон Абдурасулов ва Жалолиддин Салоҳиддиновларнинг вақт-вақти билан Ўшда пайдо бўлиб¸ бу ерда бемалол юрганларини иддао қилди.

Депутат ҳар иккала айбланувчининг Ўзбекистоннинг Қирғизистонга туташ чегара ҳудудларида яшаëтгани даъвоси билан Ички ишлар вазиридан Абдурасулов ва Салоҳиддиновларни қўлга олиш ҳаракатлари ҳақида ҳисоб беришни талаб қилди.

“Биз бу борада ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан яқиндан ишлаяпмиз. Аммо улар бизнинг ходимларимизнинг Ўзбекистон ҳудудига кириб¸ тергов ўтказиш ва айбланувчиларни қўлга олишимизга рухсат бермаëтирлар. Ҳатто улар қўлга олинган тақдирда ҳам¸ экстрадиция муаммосининг қандай ҳал этилиши бизга қоронғу”¸ деди вазир Рисалиев.

Айни пайтда Рисалиев¸ иккала айбланувчининг ҳам Ўзбекистон ҳудудида яшаëтганини тасдиқлади.

Қирғизистон судлари мамлакат жанубидаги миллий низо учун ўзбек жамоаси етакчилари Қодиржон Ботиров¸ Жалолиддин Салоҳиддинов¸ Иномжон Абдурасулов¸ Карамат Абдуллаевларни айблаган ва ҳозирда уларнинг барчаси Қирғизистон ташқарисида бошпана топган.