Ўзбекистонда провайдерлар учун интернет яна арзонлади

Ўзбектелеком ҳиссадорлик ширкати Интернет хизмати провайдерларига 1 Мбит/с хизмат нархини 500 АҚШ долларидан 442 долларга камайтирди.

Бу жорий йилда нархнинг бешинчи марта камайтирилишидир.

20 январда 1 Мбит/с хизмат нархини 500 АҚШ долларига, 2 феврал куни $ 495, 13 апрелда $ 475, 30 апрелда 457 долларга камайтирилган эди.

2012 йил бошидан бери Интернет провайдерлари учун 1 Мбит/с хизмат нархини 13,1 фоизга арзонлади.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, ўтган йил давомида Ўзбекистонда айни хизмат учун тарифлар тўққиз марта пасайтирилган.

Расмий маълумотларга кўра, 2011 йилнинг тўққиз ойи давомида ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилар сони 7,9 миллионга етган.

Улардан 3 миллион 570 минги алоқа линиялари орқали, 4 миллион 327 минг фуқаро уяли телефон алоқаси орқали Интернетдан фойдаланмоқда.