Қибрай ИИБ бошлиғи ҳибсга олинди

Cўнгги ўн кун мобайнида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида бир қанча ташкилотнинг раҳбарлари ҳибсга олинди.

Озодлик манбаларига кўра, Тошкент вилояти Қибрай туман Ички ишлар бўлими раҳбари Жаллолиддин Матҳолиқов ўн кун аввал ўз кабинетида Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Қибрай туман ИИБнинг навбатчи ходими, Матҳолиқовнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Қибрай туман "Сув оқова" ташкилотининг маъсул ходими Озодлик билан суҳбатда корхонанинг сув сотиш бўлими бошлиғи Эркин Ғойипов ҳибсга олинганини билдирди.

Ҳибсга олинганларнинг барчаси молиявий жиноятда айблангани айтилмоқда.