Ўзбекистон Статистика қўмитаси ахборотни ҳимоя қилади

Ўзбекистон давлат статистика қўмитасида ахборотни ҳимоя қилиш ва унинг идорадан ташқарига ошкор бўлиши олдини олиш тўғрисдаги қарор қабул қилинди.

Статистика қўмитаси матбуот хизматининг билдиришича, қарор мамлакатда амал қилаётган ахборот хавфсизлиги сиёсатига мувофиқ тарзда имзоланган.

Мазкур ҳужжатга биноан статистика қўмитасидаги компютерларга USB-модемлар, уяли телефонлар ва шу каби бошқа техник воситаларни улаш таъқиқланади. Шунингдек, ахборот ташувчи воситалар - флешдисклар, CD/DVD дисклар билан алмашинишга чекловлар жорий қилинади.