Ислом Каримов Хитойга боради

5-6 июн куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Хитойга боради.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида стратегик ҳамкорлик ҳақидаги қўшма декларация имзоланиши кутилмоқда.

6-7 июн кунлари эса президент Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгашининг Хитой пойтахтида ўтадиган саммитида ишитрок этади.