Ўзбекистон терма жамоаси Байрутга жўнаб кетади

6 июн куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ливан термасига қарши ўйин ўтказиш учун Байрут шаҳрига учиб кетади.

8 июн кунига белгиланган учрашув 2014 йили Бразилияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларининг IV босқичи доирасида ўтади.

Терма жамоани тайёрлаш маркази директори Асқар Толибжоновнинг Ўзбекистон Футбол Федерациясига билдиришича, Ливандаги нотинч вазият Байрутга атайин юборилган Ўзбекистон вакили тарафидан ўрганилган.

- Ливан пойтахти тинч. Чегарада вазият нотинч бўлса-да, маҳаллий ҳокимият ва Ливан Футбол Уюшмаси бизга 100 фоизли хавфсизликни кафолатлаб, расмий мактуб ҳам ёзишди, - дейди Асқар Толибжонов.

IV саралаш босқичининг иккинчи тур ўйини 8 июн куни Байрут шаҳридаги Sports City Stadium стадионида Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.