Ўзбекистон Хитой билан стратегик ҳамкорлик келишуви имзолади

Ислом Каримов хитойлик ҳамкасби билан.

Бугун Пекинда Хитой президенти Ху Цзинтао билан музокаралар ўтказган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни стратегик шериклик даражасига чиқаришга қаратилган беш келишув имзоланишида иштирок этди.

Имзоланилган келишувлар орасида иқтисодий ҳамкорлик битими ва қўшма саноат парки ташкил этишга қаратилган меморандум бор.

Хитой Божхона хизмати эълон қилган рақамларга кўра¸ икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 2011 йилда 2 миллиард 100 миллион долларни ташкил этган.

Хитой Ўзбекистон иқтисодига энг кўп сармоя ëтқизган давлат ҳисобланади.

Ислом Каримовнинг хитойлик ҳамкасби билан бугунги учрашуви Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Пекин саммити арафасида бўлиб ўтди.