Ўзбекистонда аксилтеррор машқлари ўтказилди

Жиззах вилоятида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг “Шарқ-Аксилтеррор-2012” номли ҳарбий машқлар ўтказилди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маълумотига асосланиб ахборот агентликларининг хабар қилишича, 4-6 июн кунги машқларда Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ва Қирғизистон ҳарбийлари ҳам иштирок этган.

Мудофаа вазирлиги вакилига кўра, машқлардан кўзланган мақсад халқаро терроризм, айирмачилик ва экстремизмдан келиб чиқадиган террорчилик тахдидларини бартараф қилишда ўзаро ҳаракатни мувофиқлаштиришдан иборат бўлган.