БМТ вакили Анита Нироди Ўзбекистонда фаолиятини тугатмоқда

БМТнинг Ўзбекистондаги Координатори, БМТ Тараққиёт дастури доимий вакили Анита Нироди 14 июн куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги масалалари, қўшма дастурлар ва лойиҳаларнинг амалга тадбиқ этилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон томони Анита Ниродининг БМТ Координатори сифатида олиб борган фаолиятини юқори бахолаб, ижтимоий-сиёсий ҳамда таълим соҳаларидаги турли дастурларни амалга оширишда ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирган.

Ўз навбатида Анита Нироди Ўзбекистонда ўз вазифасини бажаришдаги кўмак учун самимий миннатдорлик билдирган.