Ўзбекистон учоғининг учиши безорилик туфайли кечиктирилди

Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкатининг Тошкент-Дели йўналишидаги рейси йўловчилардан бирининг безорилиги туфайли ўз вақтида учирилмади.

Новости агентлигининг авиаширкат расмийсига таяниб хабар беришича, 22.10 да учишга тайёргарлик кўраётган учоқ йўловчиларидан бири - миллати хинд бўлган одам стюардессани рус тилида ҳақорат қила бошлаган. Йўловчи учоқ командири ўз олдига келишини талаб қилган. Унинг олдига келган командирни ҳам йўловчи ҳақорат қила бошлаган.

Учоққа чақиртирилган милиция наряди хинд йўловчини тинчлантириш учун куч ишлатишга мажбур бўлган. Йўловчи учоқдан тушириб қолинган. Маълумотга кўра, хинд йўловчисига нисбатан жиноят иши очилиши мумкин.