Ўзбекистоннинг U-22 терма жамоаси Бангладеш термасини мағлуб этди

18 июн куни 22 ёшгача футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш баҳслари доирасида Бангладеш терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилди.

Ўйиндаги голларга Ўзбекистондан Павел Смоляченко ва Шоҳруҳ Гадоев, Бангладешдан Имон Маҳмуд муаллифлик қилдилар.

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси навбатдаги учрашувни 20 июн куни Непал терма жамоасига қарши Катмандуда ўтказади.

Осиё чемпионатига йўлланма олиш учун Алексей Евстафеев шогирдлари билан бир гуруҳда Непал, Бангладеш, Иордания ва Яман терма жамоалари кураш олиб бормоқда.

Гуруҳда энг яхши натижага эришган икки жамоа 2014 йилнинг январ ойида ўтказиладиган Осиё Чемпионатига йўлланма олади.