Ўзбекистон вакиллари ЮНЕСКО анжуманида қатнашмоқда

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги вакили президент Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаевадир.

Ўзбекистон делегацияси ЮНЕСКОнинг маданий бойликлар ноқонуний савдосини тақиқлашга оид Конвенциясига бағишланган анжуманда қатнашмоқда.

Регнум агентлиги Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда халқаро конференцияда вазир ўринбосари Баҳодир Аҳмедов иштирок этаётганини маълум қилди.

20 июн куни бошланган анжуманда конвенцияни қабул қилган бошқа давлатлар вакиллари ҳам қатнашмоқда.

Халқаро конференцияда 1970 йилда қабул қилинган конвенция шартларини бажаришга оид масалаларнинг кўриб чиқилиши айтилмоқда. 120 давлат томонидан имзоланган халқаро битим маданий бойликларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ жиноятларни бартараф қилишга қаратилган.

ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида ўтаётган анжуманда Ўзбекистоннинг ташкилотдаги вакили Лола Каримова-Тиллаева қатнашмоқдами, йўқми бу ҳақда вазирлик хабар қилмади.