Нотариуслардан Тошкент пропискаси талаб қилинади

Тошкент шаҳрида ишламоқчи бўлган нотариуслар пойтахтда рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт.

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг янги буйруғи билан нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартибига айнан шундай ўзгартириш киритилди.

Буйруққа мувофиқ, Тошкент шаҳри ва вилоятида пропискаси йўқлар бундан буён ушбу ҳудудда нотариуслик қила олмайдилар.