Самарқандда "MAN" юк машиналари ишлаб чиқарилади

"MAN Auto-Uzbekistan" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси жорий йил август ойидан бошлаб Самарқанд вилоятида юк ташувчи машиналар ишлаб чиқара бошлайди.

Ширкат вакилига асосланиб 12.уз ахборот порталининг хабар қилишича, заводда 2012 йил охиригача қарийб 1000 дона юк машинаси йиғиш режаланган.

2013 йилда эса олти мингтагача ўрта ва катта ҳажмдаги “МАN” юк машиналари ишлаб чиқариш мўлжалланган.

Тўлиқ қувват билан ишга тушган пайтда завод йилига 20 мингтагача юк машинаси ишлаб чиқариш имкониятига эга.