Тошкентда 25 кишидан иборат жиноий гуруҳ фош этилди

Ўзбекистонда қора риэлторлар жиноий гуруҳи фош этилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси тарқатган маълумотда айтилишича, жиноий гуруҳ 25 кишидан иборат бўлган. Гуруҳ фаолияти натижасида 15 кишининг уйи товламачилик йўли билан тортиб олинган. Гуруҳ аъзолари икки одамни ўлдирганликда ҳам айбланмоқда.

Қора риэлторлар жиноий гуруҳи 2010-2011 йилларда Тошкент шаҳрида фаолият юритган. Гуруҳ асосан қаровчиси бўлмаган қарияларнинг уйларини товламачилик қилиб тортиб олиш билан шуғулланган.